Диққат марказда — савдони либераллаштириш ва иқтисодий интеграция

24 март куни Тошкент инвестиция форуми доирасида 2022-2026-йилларда Янги Ўзбекистонни ривожлантириш стратегиясида белгилаб берилган Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантириш ва янгилашнинг устувор йўналишлари ҳамда асосий вазифалардан бири бўлган «Савдони эркинлаштириш ва иқтисодий интеграция» мавзусидаги панел муҳокамаси бўлиб ўтди. Бирламчи мақсад — савдони эркинлаштириш ва иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини оширишдан иборат бўлиб, бу пировардида Ўзбекистоннинг ташқи савдодаги мавқеини мустаҳкамлаш, шунингдек,…

Ўзбекистон минтақавий саноат хабига айланиши мумкин – ТХИФ-2022 экспертлари

Тошкент халқаро инвестицион форуми доирасида «Ўзбекистон Республикасининг минтақавий саноат хаби сифатидаги потенциали» мавзусида панел мунозараси бўлиб ўтди. Иштирокчилар мамлакатимиз иқтисодиёти хусусий секторида нефт-кимё, электроника, машинасозлик, енгил саноат соҳаларида ишлаб чиқаришни ривожлантириш, шунингдек, келгусида самарадорликни оширишга имкон бериши мумкин бўлган қадамларни муҳокама қилишди. Модератор сифатида Халқаро молия корпорациясининг Марказий Осиё ва Туркия минтақавий директори Вибке Шлёмер…

Тошкентда халқаро инвестиция форумида транспорт-логистика соҳасини ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди

Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида бўлиб ўтган “Марказий Осиёда савдо оқимларининг трансформацияси ва капиталлашуви” сессияси иштирокчилари бугунги кунда транспорт инфратузилмасини яхшилаш борасида сўз юритишди, хусусан, товар етказиб беришда кечикишлар камаяётгани ва ортиқча тўсиқлар бартараф этилаётгани иқтисодий кўрсаткичларга ижобий таъсир қилаётганини таъкидлашди. Президентнинг иқтисодиёт тармоқларини ривожлантириш, инвестицияларни жалб қилиш ва ташқи савдо сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси…

“Транспорт тизими рақамлаштирилмаслиги коррупцияга йўл очади” – халқаро эскперт

Пойтахтда Тошкент халқаро инвестиция форуми бўлиб ўтмоқда. Йирик анжуман доирасида “Транспорт тизимларини рақамлаштириш” мавзусида маҳаллий ва халқаро соҳа вакиллари ўртасида муҳокамалар бўлиб ўтди. Транспорт вазири ўринбосари Жасур Чориев мамлакат транспорт тизими рақамлашуви борасида ахборот берди. “Биринчидан, давлат секторининг барча соҳаларини рақамлаштиришга эришдик. Хусусан, Транспорт вазирлигида барча хизматлар ва ахборот алмашинув тизимини рақамли форматга ўтказдик. Алоҳида…

Ўзбекистон: фойдали қазилмаларни қайта ишлашни такомиллаштириш – устувор вазифалар, зарурат ва «ўсиш нуқтаси»

24 март куни Тошкент инвестиция форуми доирасида «Қўшимча қийматга эга маҳсулот ишлаб чиқаришни ривожлантириш» мавзусида панел мунозараси бўлиб ўтди. Маълумки, Ўзбекистон саноатининг устувор стратегик тармоқларидан бири – фойдали қазилмалар, хусусан, мис, олтин, кумуш, цинк, фосфатлар, нодир тупроқ металлари калийи ва бошқа минералларни қазиб олишдир. Шу нуқтаи назардан, мунозара мавзуси янада долзарброқ аҳамият касб этади. Панел…

Ўзбекистон Республикаси Президенти Биринчи халқаро инвестиция форумида иштирок этди

ҲУРМАТЛИ ДЕЛЕГАЦИЯЛАР РАҲБАРЛАРИ! ҲУРМАТЛИ МЕҲМОНЛАР! ХОНИМЛАР ВА ЖАНОБЛАР! Авваламбор, сиз, азизларни – биринчи Тошкент халқаро инвестиция форумининг барча иштирокчиларини меҳмондўст Ўзбекистон диёрида самимий қутлашга ижозат бергайсиз. Бугунги анжуманимизда халқаро ташкилотлар ва молия институтлари ҳамда жаҳоннинг етакчи компаниялари раҳбарларини, мамлакатимизнинг асосий ҳамкорлари бўлган давлатларнинг юқори даражадаги вакилларини кўриб турганимдан хурсандман. ЎЗБЕКИСТОНГА ХУШ КЕЛИБСИЗ! ҲУРМАТЛИ ФОРУМ ИШТИРОКЧИЛАРИ!…

Qoraqalpogʻiston Respublikasining investitsiya reytingi va SWOT-tahlili natijalari asosida hududning tarmoqlararo rivojlantirishning istiqbolli yoʻnalishlari boʻyicha takliflar

Agentlik xodimlari loyiha guruhi aʼzolari bilan birgalikda Qoraqalpogʻiston Respublikasi tumanlarining SWOT-tahlilini oʻtkazdilar. Ushbu ish statistik maʼlumotlar va tumanlarning ishbilarmon doiralari bilan joylardagi uchrashuvlarini tahlil qilish asosida amalga oshiriladi. Tahlil bizga kuchli va zaif tomonlarini, shuningdek, har bir tumanning imkoniyatlari va xatarlarini aniqlashga imkon berdi. Shu bilan birga, toʻplangan statistik maʼlumotlar asosida tumanlarning investitsiya salohiyati reytingi…

ТХИФ-2022: 1,5 мингдан ортиқ иштирокчилар, 50 та дунё миқёсида машҳур маърузачи, 30 та алоҳида мавзуларга доир тадбир

24-26 март кунлари биринчи Тошкент халқаро инвестиция форуми (ТХИФ) бўлиб ўтади. Дунёнинг турли мамлакатларининг ишбилармон ва сиёсий доиралар вакиллари Форум иштирокчилари ва меҳмонлари бўлади. Айни пайтда Форумда қатнашиш мақсадида дунёнинг 56 мамлакатидан 1,5 мингдан ортиқ киши, шу жумладан, хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари мурожаат қилди. Форум халқаро кун тартибидаги муҳим воқеага айланади. Тадбир дастури панель…

Toshkent xalqaro investitsiya forumi istiqbolli loyihalarning taqdimot maydoni bo‘ladi

Prezident Shavkat Mirziyoyev 10-mart kuni Toshkent xalqaro investitsiya forumiga tayyorgarlik masalalari yuzasidan yig‘ilish o‘tkazdi. Ushbu forum 24-26-mart kunlariga rejalashtirilgan bo‘lib, unda xalqaro tashkilotlar va moliyaviy tuzilmalar, 56 ta davlatdan 1 ming 500 nafardan ziyod yirik investorlar va yuqori martabali mehmonlar qatnashishi kutilmoqda. Xususan, Yevropa tiklanish va taraqqiyot banki, Osiyo tarraqiyot banki prezidentlari, vazirlar, yirik korporatsiya…

Oʻzbekistonning investitsion jozibadorligi nimada?

Iqtisodiyotga investitsiya jalb qilish sohasida 2021-yilning asosiy yakunlari, hududlarida loyihalarni tanlash va amalga oshirishning yangi mexanizmini joriy etish, strategik rejalashtirish sohasida qanday islohotlar va Toshkent xalqaro investitsiya forumi toʻgʻrisida Strategik rivojlanish agentligi bosh direktori oʻrinbosari Aleksey Sim bilan suhbatlashdik. Qulay investitsiya iqlimi va ishbilarmonlik muhitini shakllantirish orqali strategik masalalarni yuzaga chiqarish va hal etish Strategik…