Тошкент халқаро инвестицион форуми доирасида «Ўзбекистон Республикасининг минтақавий саноат хаби сифатидаги потенциали» мавзусида панел мунозараси бўлиб ўтди.
Иштирокчилар мамлакатимиз иқтисодиёти хусусий секторида нефт-кимё, электроника, машинасозлик, енгил саноат соҳаларида ишлаб чиқаришни ривожлантириш, шунингдек, келгусида самарадорликни оширишга имкон бериши мумкин бўлган қадамларни муҳокама қилишди. Модератор сифатида Халқаро молия корпорациясининг Марказий Осиё ва Туркия минтақавий директори Вибке Шлёмер маъруза қилди.
«Ўзкимёсаноат» АЖ бошқарма раиси Жўрабек Мирзамаҳмудов ушбу саноат секторида кластер тизимини жорий этишни ҳисобга олган ҳолда иш олиб борилаётганини таъкидлади. Бундай кластерлар Устюрт мажмуаси, шунингдек, «Навоиазот» АЖ базасида мавжуд. Тез орада кластерга асосланган иш “Фарғонаазот” АЖда йўлга қўйилиб, завод модернизация қилиниши ва замонавий техника билан жиҳозланиши кутилмоқда. У шунингдек, Чирчиқда индустриал парк яратилиши, қолаверса, ОТМК базасида кластер шакллантирилиши ҳақида айтиб ўтди.
– Яратилаётган яна бир таълим кластери кадрлар тайёрлашга йўналтирилади, – деди Жўрабек Мирзамаҳмудов. – У ерга тармоқ ОТМлари жадб қилинади. Масалан, Тошкентда Кимё-технология институти, шунингдек, Д.И. Менделеев номидаги Россия кимё-технология университетининг филиали мавжуд. Биз кимё саноатини ривожлантириш бўйича турли дастурлар учун кредит олиб бу соҳани такомиллаштиришни давом эттирмоқчимиз.
Сессияда кўриб чиқилган масалалар орасида хусусий секторда кичик ва ўрта бизнесни кенгайтириш ҳам бор эди, спикерларнинг сўзларига кўра, бу иш ўринлари яратишни такшиллаштиришда иқтисодий рақобатбардошликни сақлашга хизмат қилади.
Директор ўринбосари, Европа реконструкция ва тараққиёт банки кичик ва ўрта бизнесни молиялаштириш ва ривожлантириш бўлими минтақавий раҳбари Холгер Вифел Ўзбекистонда хусусийлаштириш тезкор суръатлар билан давом этаётганига урғу берди. Бу хорижий тадбиркорлар кўз ўнгида қулай имкониятларни очмоқда.
– Ўзбекистон узоқ вақт иқтисодий нуқтаи назардан ёпиқ мамлакат бўлгани учун инвесторлар унга унчалик қизиқиш билдирмай келди, – таъкидлади Холгер Вифел. Ҳозир бу мамлакатда ёшлар жуда кўп ва бундан ҳам фойдаланса бўлади. Ёшларни келажакда меҳнат ишга жойлаш, унга сифатли таълим олиш ва ўз касбининг мутахассиси бўлишга ёрдам бериш керак.
Сессия доирасида Ўзбекистон иқтисодиётининг хусусий секторида ресурслар ва энергия самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари билан бир қаторда ишлаб чиқариш мамлакатнинг нефт-кимё, электроника, машинасозлик, енгил саноат соҳасида минтақавий ишлаб чиқариш марказига айланиш салоҳиятини таъминлаши айтиб ўтилди.
Инвестиция ва ташқи савдо вазири ўринбосари Ҳуррам Тешабоев Ўзбекистон 5-10 йилдан сўнг минтақавий саноат хабига айланишига ишонч билдирди. У шунингдек, машинасозлик ва фармацевтикага талаб ортиши борасида прогнозларни илгари сурди. Давлат сектори вакили, жумладан, коронавирус пандемияси иқтисодиёт соҳасига сезиларли таъсир кўрсатгани, бироқ унинг оқибатларига қарамай, мамлакатда янги ишлаб чиқариш қувватлари ишга туширилиб, янги иш ўринлари яратилганини таъкидлади. Ҳуррам Тешабоев Ўзбекистонда тадбиркорлик, хусусан, кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш учун мақсадли ва босқичма-босқич ҳарактлар олиб борилаётганига эътибор қаратди.
Mitsubishi Corporation’нинг Туркия, Марказий Осиё ва Кавказдаги минтақавий вакили Ясунори Сакамото мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотлар бизнес ривожига ижобий таъсир кўрсатаётганини айтди. Хусусан, Ўзбекистон қуёш энергетикаси йўналишида ривожланмоқда, бундан ташқари, давлатда хорижий давлатлар инвесторлари учун бошқа йўналишлар бўйича ҳам майдон яратилган.