ҲУРМАТЛИ ДЕЛЕГАЦИЯЛАР РАҲБАРЛАРИ!
ҲУРМАТЛИ МЕҲМОНЛАР!
ХОНИМЛАР ВА ЖАНОБЛАР!
Авваламбор, сиз, азизларни – биринчи Тошкент халқаро инвестиция форумининг барча иштирокчиларини меҳмондўст Ўзбекистон диёрида самимий қутлашга ижозат бергайсиз.
Бугунги анжуманимизда халқаро ташкилотлар ва молия институтлари ҳамда жаҳоннинг етакчи компаниялари раҳбарларини, мамлакатимизнинг асосий ҳамкорлари бўлган давлатларнинг юқори даражадаги вакилларини кўриб турганимдан хурсандман.
ЎЗБЕКИСТОНГА ХУШ КЕЛИБСИЗ!
ҲУРМАТЛИ ФОРУМ ИШТИРОКЧИЛАРИ!
Ўзбекистон замини кўп ас́рлар давомида дунёнинг турли минтақаларидаги савдогар, ишбилармон ва тадбиркорлар эътиборини ўзига тортиб келган.
Буюк ипак йўлининг марказида жойлашган юртимиз қадимдан Осиё, Европа ва Африка қитъаларининг карвон йўллари кесишад́иган ҳудуд сифатида машҳур бўлган.
Хитой, Ҳиндистон, Эрон, Византия, Миср каби мамлакатларда шаклланган цивилизация ва маданият намуналари айнан қадимги Мовароуннаҳр, ҳозирги Ўзбекистон ҳудудида учрашиб, бир-бирини ўзаро бойитиб келган.
Бунинг натижасида 3 минг йиллик давлатчилик тарихига эга мамлакатимиз узоқ давр мобайнида дунёнинг савдо, иқтисод, илм-фан, маданият ва санъат юксак равнақ топган марказларидан бири бўлиб хизмат қилган.
Ушбу кўҳна заминдан етишиб чиққан буюк аллома ва мутафаккирлар, дунёвий ва диний илмларнинг улуғ намояндалари буѓунги кунда ҳам бутун инсониятга хизмат қилаётган ноёб кашфиёт ва бебаҳо асарлар яратиб, уларни жаҳон аҳлига мерос қилиб қолдирганлар.
Мисол учун, ҳозирги даврда ҳам долзарб бўлган карантин тушунчасини Европада “Авиценна” номи билан танилган аждодимиз, буюк шифокор Абу Али ибн Сино бундан минг йил муқаддам биринчи бўлиб амалиётга жорий қилгани тарихдан яхши маълум.
Машҳур давлат арбоби, айни пайтда буюк астроном бўлган Мирзо Улуғбек эса 15-асрдаёқ Самарқандда расадхона қурдириб, мингдан ортиқ юлдузларнинг энг тўғри координатларини аниқлаб, илм-фан ривожига беқиёс ҳисса қўшган.
Замонавий инновацион ва блокчейн технологиялари ва сунъий интеллект негизини ташкил қилувчи алгоритм атамаси яна бир улуғ аждодимиз – Муҳаммад Ал-Хоразмий номи билан боғлиқ эканидан сизлар албатта хабардорсиз.
Юксак таф́аккур эгаси бўлган яна ўнлаб ватандошларимизнинг ўтмишда физика, геодезия, кимё, фалсафа ва тарих, меъморчилик, тасвирий санъат, илоҳиёт́
ва бошқа йўналишларда яратган илмий кашфиётлари ҳозирги замонда ҳам ўз аҳамияти ва қимматини йўқотмасдан келаётгани айниқса эътиборлидир.
ҲУРМАТЛИ ХОНИМЛАР ВА ЖАНОБЛАР!
Бугунги кунда Ўзбекистон ўзининг географик жойлашувига кўра, Шимол ва Жанубни, Ғарб ва Шарқни магистрал транзит коридорлари орқали боғлаб турадиган Марказий Осиё минтақасининг ўз́аги ҳисобланади.
Биз “Буюк ўтмишдан – буюк келажак сари” тамойили асосида иқтисодий-ижтимоий ривожланишимизни жадал давом эттирмоқдамиз.
Б́ундан 5 йил аввал биз “Ҳаракатлар стратегия”сини қабул қилиб, унинг доирасида кенг кўламли демократик ислоҳотларни амалга ошириш йўлини танлад́ик.
Ушбу ислоҳотлар дастури давлатимиз ва жамиятимизнинг барча соҳаларини қамраб олиб, қонун устуворлигини таъминлаш, рақобатни ривожлантириш, коррупцияга қарши кескин кураш олиб бориш каби муҳим йўналишларни ўзида мужассам этган.
Биз биринчи навбатда, илгари инвесторларни Ўзбекистон бозорига кириши ва эркин фаолият юрит́ишига тўсқинлик қилган барча омилларни бартараф этиб, тадбиркорлик учун қулай шароитлар ярата бошладик.
БИРИНЧИДАН, 2017 йилда миллий валютамиз – сўмнинг эркин конвертациясини жорий қилиб, хорижий инвесторлар томонидан фойдани репат́риация қилиш билан боғлиқ барча чекловларни олиб ташладик.
Банк ва йирик корхоналаримиз илк марта халқаро рейтинглар олиб, жаҳон молия бозорларига чиқдилар. Дунё бозорларига миллий валютамизда ҳам халқаро облигациялар чиқарилди.
Шу билан бирга, биз банк-молия соҳасидаги ислоҳотларимизни тизимли равишда давом эттириш зарурлигини албатта яхши тушунамиз.
ИККИНЧИДАН, мамлакатимизда очиқлик сиёсатини таъминлаш учун 90 та хорижий давлат фуқаролари учун Ўзбекистонга визасиз кириш имкониятини яратдик.
Яна 60 га яқин мамлакат фуқароларига эса енгиллаштирилган тартибда виза олиш имконияти берилди.
Бу кўрсаткичлар бўйича Ўзбекистон минтақадаги энг очиқ давлат мақ́омини қўлга киритгани бугун ҳеч кимга сир эмас.
УЧИНЧИДАН, коррупцияга қарши курашиш Ўзбекистонда давлат сиёсатининг энг устувор йўналишига айланди.
Бу борадаги саъй-ҳаракатларимизни амалга ошириш мақсадида алоҳида Агентлик ташкил этилди.
Бу соҳада бошлаган ишларимизни давом эттириб, иқтисодиётда шаффофликни таъминлаш ва коррупцияга қарши қатъий кураш олиб бориш янада кучайтирилмоқда.
ТЎРТИНЧИДАН, мамлакатимизда яшаётган ҳар бир инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатлаш ва тўлиқ ҳимоя қилишни ҳам энг устувор вазифа сифатида белгиладик.
Икки йил аввал (2020 йил июнь) Ўзбекистонда Инсон ҳуқуқлари миллий стратегияси қабул қилинди ва тарихда биринчи марта мамлакатимиз Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари кенгашига аъзо бўлиб сайланди (2020 йил октябрь).
Ўзбекистонни қонун ва адолат мустаҳкам қарор топган демократик мамлакатга айлантириш, мустақил ва кучли суд-ҳуқуқ тизимини шакллантириш – энг олий мақсадларимиздан бири сифатида кун тартибига қўйилди.
БЕШИНЧИДАН, ислоҳотларимизнинг муҳим йўналиши сифатида мамлакатда фуқаролик жамиятини ривожлантириш ва сўз эркинлигини таъминлаш, демократик медиа макон яратиш бўйича зарур чоралар амалга оширилмоқда.
Оммавий ахборот воситаларини “тўртинчи ҳокимият”га айлантириш, давлат идораларининг жамият олдидаги ҳисоб́дорлигини ошириш борасида сезиларли натижаларга эришмоқдамиз.
Бу борадаги энг муҳим ютуғимиз шуки – биз жамиятимизда “ёпиқлик муҳити”дан қут́улиб, Янги Ўзбекистон пойдеворини айнан эркинлик ва адолат тамойиллари асосида барпо этмоқдамиз.
ОЛТИНЧИДАН, кўп йиллар давомида мамлакатимизни турли “қора рўйхат”ларга киритилиши учун сабаб бўлган мажбурий, жумладан, болалар меҳнатига тўлиқ барҳам берилди.
Бунинг эътирофи сифатида яқинда халқаро Нодавлат нотижорат ташкилотлари коалицияси (“Коттон Кампейн”) ҳамда жаҳондаги машҳур брендлар томонидан Ўзбекистон пахтаси ва текстиль маҳсулотларига нисбатан илгари ўрнатилган бойкот бекор қилинди.
ЕТТИНЧИДАН, биз ислоҳотларимизнинг биринчи кунидан бошлаб таълим ва инсон капиталини ривожлантиришга алоҳида эътибор бериб келмоқдамиз.
Сўнгги 5 йилда мамлакатимизда 21 мингдан ортиқ янги мактабгача таълим муассасалари ташкил этилиб, ушбу масканларда тарбия олаётган болаларимиз қамрови аввалги 27 фоиздан 67 фоизга кўтарилди.
Бундан ташқари, 200га яқин янги мактаблар барпо этилди, 3 мингдан ортиқ мавжуд мактаблар эса реконструкция қилинди ва тўлиқ жиҳозланди.
Шу ўтган қисқа даврда 82 та янги университет ва институт, жумладан, 23 та хорижий олийгоҳ ташкил этилиб, олий таълим даргоҳларининг умумий сони 159 тага етди.
Натижада, мактаб битирувчиларининг олий таълим билан қамров даражасини олдинги 9 фоиздан 28 фоизгача етказишга эришилди ва бу йўналишдаги ишларимиз давом эттирилмоқда.
Барча соҳаларда бўлгани каби соғлиқни сақлаш тизимида ҳам муҳим ислоҳотлар изчил олиб борилмоқда. Шифохоналар ва тез тиббий ёрдам пунктларини дори-дармон ва зарур буюмлар билан таъминлаш мақсадида давлат томонидан ажратилган маблағлар миқдори ўтган даврда 12 баробарга кўпайтирилди.
САККИЗИНЧИДАН, республикамизда амалга оширилаётган солиқ сиёсати ҳам бизнес соҳасини рағбатлантиришга хизмат қилмоқда.
Сўнгги йилларда солиқларнинг умумий сонини 13 тадан 9 тагача камайтирдик.
Мол-мулк, шахсий даромад ва ижтимоий солиқ ставкалари икки баробарга пасайтирилди. Шу билан бирга, 6 мингга яқин импорт бож ставкалари ҳам пасайтирилди.
Шунингдек, ўтган 5 йил ичида 200 га яқин лицензия ва рухсатномалар бекор қилинди ёки соддалаштирилди.
Тадбиркорлик субъектлари зиммасидаги солиқ юкини янада камайтириш ҳамда солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш чоралари тизимли равишда давом эттирилмоқда.
ТЎҚҚИЗИНЧИДАН, Ўзбекистонда хорижий инвесторлар билан ишлашнинг “ягона дарча” тамойили асосида мутлақо янги тизими жорий этилиб, сармояд́орларга ҳар томонлама кўмак берадиган, барча ҳудудлар ва тармоқларни қамраб олган Инвестициялар вазирлиги фаолияти йўлга қўйилди.
Натижада иқтисодиётимизга жалб қилинган йиллик хорижий инвестициялар ҳажми уч ярим баробарга ошиб, охирги 5 йилда уларнинг умумий қиймати 25 миллиард долларни ташкил этди.
Бунинг ҳисобига 59 мингта инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши 2,5 миллиондан ортиқ янги иш ўринлари яратилишига муносиб ҳисса қўшди.
Шунингдек, тўқимачилик, чарм-пойабзал, фармацевтика, электротехника, кимё ва нефть-кимё, қурилиш материаллари, озиқ-овқат саноатлари ва бошқа кўплаб соҳалардаги қайта ишлаш даражасини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишга ҳамда экспортимизнинг йиллик ҳажмларини салкам 20 миллиард долларга етказишга муваффақ бўлдик.
ЎНИНЧИДАН, икки йил аввал (2020 йил март) мамлакатимиз тарихида биринчи марта камбағалликни бартараф эт́ишни Ҳукумат сиёсатининг асосий мақсадларидан бирига айлантирдик.
Ушбу йўналишда алоҳида Стратегия қабул қилиниб, Камбағалликни қисқартириш вазирлиги ташкил этилди.
Натижада, қисқа давр ичида ярим миллиондан ортиқ оилани муҳтожлар тоифасидан чиқаришга эришдик.
Умуман олганда, 5 йил давомидаги ҳаракатларимиз ўзининг ижобий натижаларини бермоқда.
Бу фикрни ислоҳотларимизнинг дастлабки йилларидаёқ, иқтисодиётимизнинг йиллик ўртача ўсиши 5 фоизни, саноат соҳасида эса – 8 фоизни ташкил этгани ҳам тасдиқлайди. Олтин-валюта захираларимиз 27 миллиард доллардан 35 миллиард долларга етди.
Ҳатто коронавирус пандемияси авж олган 2020 йилда ҳам мамлакатимиз ялпи ички маҳсулоти ўс́ишида ижобий динамика (1,9 %) сақлаб қолингани, 2021 йилда эса унинг ўсиш суръати 7 фоиздан ошгани – ислоҳотлар йўлининг тўғри танланганидан далолат бўлиб, бизни янги амалий марраларга даъват қилмоқда.
МУҲТАРАМ ФОРУМ ИШТИРОКЧИЛАРИ!
Мамлакатимиздаги 5 йиллик ислоҳотлар жараёнининг энг муҳим ютуғи сифатида бир фикрни тўла ишонч билан таъкидлаш мумкин: Ўзбекистонда ислоҳотлар ортга қайтмайдиган муқаррар тус олгани реал ҳақиқатдир.
Яқинда биз келгуси 5 йилга мўлжалланган “Янги Ўзбекистон Тараққиёт стратегияси“ни қабул қилдик.
Ушбу Стратегия “Инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устун” тамойили асосида ишлаб чиқилган бўлиб, мамлакатимизда:
эркин ф́уқаролик жамияти ва инсон капиталини ривожлантириш;
тадбиркорлик фаолиятини янада рағбатлантириш;
инвесторлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;
хусусий мулк дахлсизлиги ва гендер тенгликни таъминлаш каби муҳим вазифаларга қаратилган.
Стратегиямизнинг пировард мақсади – давлатимиз ва жамиятимизнинг барча соҳа ва йўналишларида “Инсон қадри учун” ғоясини ҳаётга тадбиқ этишни кўзда тутади.
Бу йўналишлар қуйидагилардан иборат:
БИРИНЧИ ЙЎНАЛИШ – мамлакатда иқтисодий ва сиёсий барқарорликни таъминлаш чораларини изчил давом эттириш.
Жумладан:
кенг кўламда маъмурий ислоҳотларни амалга ошириш ва рақамлаштиришни жорий қилиш орқали бизнес учун янада қулай шароит яратиш;
давлат бошқаруви тизимининг натижадорлигини ошириш орқали – ишбилармон ва тадбиркорларга кўмак берадиган, ихчам ва юқори самарали ҳукумат тизимини ташкил этиш кўзда тутилган.
ИККИНЧИ ЙЎНАЛИШ – давлатнинг иқтисодиётдаги роли ва улушини кескин қисқартириш.
Халқаро молия институтлари ва хорижий консалтинг компаниялари кўмагида давлат активларини хусусийлаштириш орқали 2026 йилга қадар:
эксклюзив ҳуқуқларни б́екор қилиш ва давлат корхоналарини хусусийлаштириш ҳисобига 25 дан ортиқ фаолият турлари бўйича монополиялар туѓатилади;
тижорат банкларид́а трансформация жараёнлари давом эттирилиб, банк активларид́а хусусий сектор улуши 60 фоизгача етказилади;
давлат иштирокидаги корхоналар сони камида уч баробарга қисқартирилади.
Фурсатдан фойдаланиб, Форумда қатнашаётган сиз, ҳурматли инвестор ва тадбиркорларга ошкоралик, шаффофлик ва рақобат тамойиллари асосида ўт́казиладиган хусусийлаштириш жараёнларида кенг иштирок этишингиз учун барча шароитлар яратишимизни таъкидлаб айтмоқчиман.
УЧИНЧИ ЙЎНАЛИШ – мамлакатимизда инфратузилмани жадал ривожлантиришни давом эттириш.
Ўзбекистонда хорижий инвесторлар билан биргаликда давлат-хусусий шериклик механизмини жорий қилган ҳолда,энергетика, транспорт, соғлиқни сақлаш, таълим, инфратузилмани ривожлантириш ва йўл қурилиши соҳаларида умумий қиймати 15 миллиард долларлик 200 дан ортиқ лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган.
Барчангизни ушбу жараёнларда фаол иштирок этиб, ўзаро манфаатли лойиҳаларни амалга оширишга таклиф қиламиз.
ТЎРТИНЧИ ЙЎНАЛИШ – иқтисодиётимизни саноатлаштириш доирасида бой хом-ашё захираларимизни чуқур қайта ишлаш орқали юқори қўшилган қийматли маҳсулотларни ишлаб чиқаришни рағбатлантириш.
Хабарингиз бор, Ўзбекистон кўплаб фойдали қазилмалар захираси бўйича дунёнинг юқори ўриндаги 20 та давлати қаторига киради.
Жумладан, мамлакатимиз олтиннинг ресурс базаси бўйича дунёда 2-нчи, мис бўйича 7-нчи, вольфрам бўйича 8-нчи, кумуш бўйича 9-нчи, уран бўйича 12-нчи, табиий газ ишлаб чиқариш соҳасида эса 16-нчи ўринни эгаллайди.
Ушбу бой хом-ашё ресурсларини чуқур қайта ишлаган ҳолда, келгуси 5 йилда кимё ва газ-кимё, мисни қайта ишлаш, элект́роника, фармацевтика, тўқимачилик ва кўплаб бошқа соҳаларда 120 миллиард долларлик инвестицияларни жалб этиш бўйича аниқ лойиҳалар ишлаб чиқилган.
БЕШИНЧИ ЙЎНАЛИШ – инсон капиталига инвестиция киритиш.
Кейинги 5 йилда:
мактабгача таълим соҳасида – 7 мингдан зиёд янги муассасалар ташкил этиш орқали қамров даражаси ҳозирги 67 фоиздан 80 фоизга етказилади;
мактаб таълими тизими учун ўқув дастурлари ва дарсликлар илғор хорижий тажриба асосида тўлиқ қайта ишланади ва қўшимча 1 миллион 200 минг ўқувчи учун янги мактаблар барпо этилади;
олий таълим соҳасидаги қамров даражаси 50 фоизга етказилади.
Биз профессионал таълим тизимини илғор халқаро стандартлар асосида такомиллаштириш, шунингдек, юқори малакали мутахассисларни замон талабларидан келиб чиқиб, иқтисодиётимиз эҳтиёжлари учун АйТи ва муҳандислик йўналишларига ихтисослаштиришни устувор вазифа сифатида белгиладик.
Масалан, Бирлашган Араб Амирликлари ҳукумати билан биргаликда амалга оширилаётган “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси ушбу йўналишдаги амалий ҳаракатларимиз намунасидир.
Мақсадимиз – иқтисодиётимизнинг “драйвер” тармоқларини етук ва малакали мутахассислар билан тўлиқ таъминлаш.
Алоҳида таъкидлаш зарурки, Ўзбекистон бугунги кунда иқтисодий ресурслар билан бирга, катта инсоний салоҳиятга, замонавий билим ва чет тилларни пухта ўз́лаштирган янги авлод кадрларига эга.
ОЛТИНЧИ ЙЎНАЛИШ – мамлакатимизда ташқи савд́они янада эрќинлаштириш, экспорт ва импорт фаолиятлари учун қўшимча қулайликларни яратиш.
Ўзбекистон яқин йилларда Жаҳон савдо ташкилотига тўлақонли аъзо бўлиш учун аниқ қадамлар қўймоқда.
Ҳозирнинг ўзида республикамизда маҳсулот ишлаб чиқарувчилар эркин савдо орқали 280 миллион истеъмолчиси бўлган минтақавий бозорларга чиқиш имкониятига эга.
Бундан ташқари, Европа Иттифоқининг кенгайтирилган пре́ференциялар тизими “Джи-Эс-Пи плюс” доирасида Ўзбекистондан 6 мингдан ортиқ маҳсулот турларини Европа бозорига имтиёзли шартларда экспорт қилиш мумкин.
Шунингдек, миллий экспортчиларимизга қўшимча имкониятлар яратиш учун ҳозирда Ҳиндистон, Туркия, Корея Республикаси ва бошқа давлатлар билан Имтиёзли ва Эркин савдо битимларини имзолаш бўйича аниқ чоралар кўрилмоқда.
Мавжуд транспорт коридорларини диверсификация қилиш мақсадида, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни трансафғон темир йўли орқали Жанубий Осиёга, “Ўзбекистон – Қирғизистон – Хитой” темир йўли орқали Осиё-Тинч океани минтақасига ҳамда Жанубий Кавказни кесиб ўтувчи мульти-модал транспорт коридори орқали Европа мамлакатларига етказиш имкониятларини яратиш учун ҳам амалий ҳаракатлар олиб борилмоқда.
ЕТТИНЧИ ЙЎНАЛИШ – мамлакатимизнинг инвестицион жозибадорлигини ошириш, бизнес муҳитини янада яхшилаш.
Бу соҳа ривожи учун амалий таклифларни ишлаб чиқиш мақсадида, 2022 йилдан эътиборан Президент ҳузуридаги Хорижий инвесторлар Кенгаши йиғилишларини мунтазам ўтказиб бориш йўлга қўйилади.
Шунингдек, “крауд́–сор́синг” платформаси ва замонавий рақамли ечимлардан фойдаланган ҳолда, барча тармоқлар ва ҳудудлардаги инвесторлар ва тадбиркорлар билан тўғридан-тўғри мулоқот ўтказиш амалиётини давом эттирамиз.
Бизнинг мамлакатимизда 20 август санаси Тадбиркорлар куни сифатида белгиланган. Айни шу кунда Президентнинг тадбиркорлар билан тўғридан-тўғри учрашуви бўлиб ўтади.
Мен бугунги анжуманда иштирок этаётган барча инвестор ва тадбиркорларни бўлғуси ана шундай мулоқотда ўзларини қизиқтирган савол ва таклифлар билан иштирок этишга мамнуният билан таклиф этаман.
Умуман олганда, амалга ошириладиган ислоҳотларимиз натижасида кейинги 5 йил ичида ялпи ички маҳсулотимизни 100 миллиард долларга, йиллик экспорт ҳажмларини эса 30 миллиард долларга етказиш кўзда тутилган.
Хусусий секторнинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 80 фоизга етказилади.
Биз Ўзбекистоннинг 2030 йилга бориб аҳолиси ўртадан юқори даромад оладиган давлатлар қаторидан жой олишига эришишни аниқ мақсад қилиб қўйганмиз.
ҲУРМАТЛИ ДЎСТЛАР!
Охирги йилларда дунёда юз бераётган пандемия синовлари, иқтисодиёт соҳасидаги мавжуд қийинчиликлар ва бошқа муаммолар бизни ностандарт чоралар кўришга, янгича вазиятда ишлаш ва натижага эришишга ўргатмоқда.
Дунёдаги бугунги мураккаб вазиятда ҳам Ўзбекистон – яшаш ва ишлаш учун тинч ва хавфсиз макон сифатида танилганини ҳеч ким инкор қила олмайди.
Биз инвесторлар учун энг қулай ва жозибадор шароитларни яратиш бўйича ҳаракатларимизни янада жадаллаштирамиз.
Ислоҳотларни амалга ошириш жараёнидаги энг мураккаб вазифа – бу фақат қонунчиликни ўзгартириш ёки турли стратегияларни ишлаб чиқишдан иборат эмас. Булар албатта муҳим, лекин энг асосийси – одамларнинг дунёқараши ва фикрлашини ўзгартириш эканлигини, ўйлайманки, дунёдаги барча ислоҳотчилар тан олса керак.
Бугун ушбу залда Ўзбекистон Республикаси Президенти командаси аъзолари – вазирлар, идоралар ва маҳаллий ҳокимликлар раҳбарлари ҳам қатнашмоқда.
Уларнинг ҳаммаси, юқорид́а таъкидланганидек, юксак малакали мутахассислар, замонавий дунёқарашга эга, Янги Ўзбекистон вакиллари бўлиб, ушбу Форумга тайёргарлик доирасида мендан аниқ топшириқлар олишган.
Бу раҳбарлар Форумга ташриф буюрган Сиз, ҳурматли меҳмонларимиз билан амалий ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик ўрнатиш, янги лойиҳаларни ишлаб чиқиш, энг муҳими –инвестор ва тадбиркорларга ҳар томонлама қулай шароитлар яратиш учун мунтазам ишлашга тайёр.
Шунингдек, Форум ишида хорижий шерикларимиз билан янги ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишга тайёр бўлиб турган Ўзбекистоннинг етакчи тармоқ бирлашмалари, хусусий компаниялари ва корхоналари раҳбарлари ҳам иштирок этмоқда.
Форум доирасида сизларнинг эътиборингизга Ўзбекистонда ўз бизнесингизни самарали юритишингиз учун мавжуд шароитлар ва янги истиқболлар тўғрисида кенг маълумот берадиган 30 дан зиёд тадбирлар билан бир қаторда, 200 дан ортиқ жозибадор лойиҳа таклифлари ҳам ҳавола этилади.
ҲУРМАТЛИ ИНВЕСТОРЛАР!
ХОНИМЛАР ВА ЖАНОБЛАР!
Маълумки, ҳозирги замон бутун жаҳон иқтисодиёти рақамлаштириш жараёнига ўт́аётган, “яшил” технологиялар ва инновацион тараққиёт ҳар қандай соҳа ва бизнес ривожи учун устувор аҳамият касб этаётган бир даврдир.
Бизнес ва тадбиркорлик, халқаро иқтисодий алоқалар учун беқиёс имкониятлар очилаётган мана шундай шароитда сизларни қадимий цивилизация ва маданият маскани бўлган, бугунги кунда янгиланиш ва ислоҳотлар йўлидан дадил бораётган Янги Ўзбекистон билан амалий ҳамкорлик ўрнатишга таклиф қиламан.
Сизларнинг мамлакатимиздаги муваффақиятингизни таъминлаш – Ўзбекистон Президенти ва Ҳукумати томонидан кафолатланади.
Барчангизни улкан ва муштарак мақсадларни амалга ошириш, ўзаро манфаатли шериклик алоқаларимизни янги, янада юксак босқичга кўтариш учун фаол амалий ҳаракатларга даъват этаман.
Анжуманимизнинг барча иштирокчиларига Форум натижалари бўйича муҳим ва самарали келишувларга эришишни, келгуси ишларида эса янги ютуқ ва зафарлар ёр бўлишини тилайман.
ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАҲМАТ.